Telegram асосчиси Павел Дуров Тошкентда ўтказиладиган 2026 йилги Халқаро информатика олимпиадаси – IOI иштирокчиларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Telegram асосчиси Павел Дуров Тошкентда ўтказиладиган 2026 йилги Халқаро информатика олимпиадаси – IOI иштирокчиларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Дуровнинг билдиришича, дунёнинг энг иқтидорли ёш дастурчиларини рағбатлантириш мақсадида Telegram 235 нафар ғолибга «Алгоритм кубоклари» номли эксклюзив рақамли коллекцион совғалар тақдим қилади. Уларнинг умумий қиймати камида 117 минг АҚШ долларини ташкил этади
Дуров олимпиаданинг айнан Ўзбекистонда ўтказилаётганига ҳам эътибор қаратди. У Ўзбекистонни алгебра асосчиси Муҳаммад ал-Хоразмий ватани эканини таъкидлаб, «алгоритм» атамаси унинг номи билан боғлиқлигини қайд этди.
Шунингдек, у Telegram жамоасининг кўплаб аъзолари ўз вақтида IOI олимпиадасида медалларни қўлга киритганини маълум қилди.
Каналга қўшилиш