Беҳруз Каримов Швейцариянинг Лугано клубига ўтиш эҳтимоли ҳақида хабарлар чиқди.
Беҳруз Каримов Швейцариянинг Лугано клубига ўтиш эҳтимоли ҳақида хабарлар чиқди. Билишимча бу деярли ҳал бўлган масала. Танлов борасида икки оғиз. Албатта ҳаммамиз унинг мундиалдаги перфомансидан кейин бирданига катта жамоаларни тасаввур қилиб юбордик. Бироқ Абдуқодир ҳам, Элдор ҳам Европага юришини ўртача лигадан бошлаганини эслаб ўтиш керак. Муҳими Каримов скаутларнинг илк эътиборига тушди ва рўйхатида бор, Луганода уни кузатишади, агентлари ишончли, назоратда ушлашади. Буёғи ўзига боғлиқ. Ўсишда давом этса Европага йўл очиқ. Луганодаям рақобат осон кечмайди. Оғир меҳнат. Расмий эълонни кутамиз. Нима бўлганда ҳам омад!