2026-07-15 18:49 @xayrulla_hamidov telegram

Луис де ла Фуэнте жаҳон ва Европа чемпионатларидаги мағлубиятсиз сериясини 14 та ўйинга етказди.

Telegram postini ochish

Луис де ла Фуэнте жаҳон ва Европа чемпионатларидаги мағлубиятсиз сериясини 14 та ўйинга етказди. 65 ёшли мутахассис қўл остида жамоа Евро-2024 да ғолиб чиқди ва 13 ғалаба ҳамда 1 дуранг қайд этган ҳолда ЖЧ-2026 финалига етиб келди. Де ла Фуэнте — ЖЧ ва Евронинг финал турнирлари доирасидаги ўзининг дастлабки 14 та ўйинида мағлубиятга учрамаган Европа терма жамоалари тарихидаги биринчи мураббийга айланди. Иккинчи ўринни Эме Жаке (Франция, 12 та ўйин, Евро-1996 ва ЖЧ-1998, пенальтилар сериясигача борган ўйинлар дуранг ҳисобланган) ва Луи ван Гал (Нидерландия, 12 та ўйин, ЖЧ-2014 ва ЖЧ-2022, пенальтилар сериясигача борган ўйинлар дуранг ҳисобланган) бўлишиб турибди.