Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева:
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева:
— Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги “Лолазор” маҳалласига келганимизда, маҳалла аҳли эккан дарахтлар шафқатсизларча кесиб, қўпориб ташланганига гувоҳ бўлдик. Болалар майдончаси ўрнига эса бизнес маркази қуриш режалаштирилибди.
Одамлар дод деганича бор – қурилишлар туфайли пойтахтдаги умумий ҳовлилар, ўйин ва спорт майдончалари таг-туги билан йўқ қилиб юбориляпти.
Бош прокуратура бутун Тошкент шаҳри бўйича бундай объектларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказади. Қурилиш учун берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги, шаҳарсозлик меъёрлари ва аҳоли ҳуқуқларига қай даражада риоя қилинганини текшириш шарт. Агар қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, масъул шахсларга нисбатан муросасиз жазо чоралари кўрилади, айбдорлар, керак бўлса, ҳатто озодликдан маҳрум этилади.