#Эксклюзив
#Эксклюзив
Тошкентга «яшил шаҳар» мақоми қайтарилади.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтда янги яшил ҳудудлар барпо этиш ва мавжуд боғларни кенгайтириш бўйича режалар ҳақида маълум қилди.
Режага кўра:
• Афросиёб кўчасидаги боғ замонавий дам олиш масканига айлантирилади;
• Сайилгоҳ кўчаси, Амир Темур шоҳкўчаси ва унга туташ ҳудудлар ободонлаштирилади;
• Бобур номидаги Экопарк ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги боғ майдонлари кенгайтирилади.
Асосий мақсад — Тошкентга «яшил шаҳар» мақомини қайтариш, аҳоли учун янада кўпроқ очиқ дам олиш масканларини яратиш ва шаҳарда қулай ҳамда хавфсиз муҳитни шакллантиришдир.